2020 йилнинг 3 декабр куни Ургут тумани Аъло хотин маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р50 автомобил йўлининг 20 километрида Ургут тумани Алгар маҳалласида яшовчи 28 ёшли фуқаро бошқарувидаги Ласетти автомобили билан йўлни кесиб ўтаётган 16 ёшли қизни уриб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида жабрлаувчи Ургут туман Марказий поликлиникасида вафот этган.
Ҳодисанинг келиб чиқишига автомобил йўлининг талабларга жавоб бермаслиги, пиёдалар ўтиш йўлининг мавжуд эмаслиги, марҳум пиёданинг йўлнинг белгиланмаган ҳудудида ҳаракатлангани, шунингдек, ҳайдовчининг белгиланган тезлик(50км/с)дан юқори тезликда машина бошқарганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.






