Жорий йилининг ноябрь ойида Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестация ўтказилди. Бу ҳақда Ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастри хабар қилмоқда.
Натижалар таҳлил қилинганда 24 % аттестациядан ўтган, ‼️15 % шартли ўтган бўлса, 61 % раҳбарлар аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди.
3 декабрдан бошлаб Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди. Ҳар бир вилоят кесимида натижалар эълон қилиб борилади.
Шунингдек, кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра жорий йилнинг 1 июнидан 1 декабрига қадар Агентлик тизимида фаолият юритиши давомида ўз ишига совуққонлик билан қараган, лавозимини суиистеъмол қилган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850 дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.






