АсосийJamiyat

Брайл алифбосида яна бир китоб нашрдан чиқди

'Брайл алифбосида яна бир китоб нашрдан чиқди'ning rasmi

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун матни Брайл алифбосида китоб ҳолида нашрдан чиқди, дея маълум қилади Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ.

"Янги нашр икки муҳим сана, яъни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ва 3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунига муносиб совға бўлди", - дейилади хабарда..

Ушбу расмий нашр Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижроси доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан чоп этилди. Бу эзгу ишда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офиси яқиндан ёрдам берди.

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг асосий қоидаларини амалга ошириш соҳасида замонавий услублар ва халқаро стандартларни жорий этишга ёрдам беради.

Шу маънода, Брайл алифбосида чоп этилган ушбу нашр юртимиздаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ва амалга ошириш мақсадларига хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Конституцияси биринчи марта Брайл алифбосида китоб ҳолида чоп этилгани хабар берилганди. 

    Бошқа янгиликлар