АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ногиронлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича юридик клиника очилади

'Ўзбекистонда ногиронлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича юридик клиника очилади'ning rasmi

Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ва АҚШнинг Сиракьюз университети ўртасида Англашув меморандими имзоланди.

Меморандумга кўра, юртимизда илк маротаба Тошкент давлат юридик университетида Сиракьюз университети билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларга беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган юридик клиника ташкил этилади.

Юридик клиника жамиятимизнинг энг заиф қатлами вакиллари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ногиронлиги бўлган инсонларни қўллаб-қувватлаш ва уларни жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантиришга хизмат қилади. Клиника фаолиятига АҚШнинг халқаро даражадаги юқори малакали юристлари ҳамда Сиракьюз университетининг талабалари жалб этилади.

Келишувга мувофиқ, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Бош прокуратура Академиясининг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари АҚШда стажировка ўташи ва бошқа дастурларда иштирок этиши мумкин.

Шунингдек, Тошкент давлат юридик университети талабалари Сиракьюз университети магистратурасида қўшма таълим дастури (joint program) асосида 1+1, 2+1 ёки бошқа кўринишда ўқиш имкониятига эга бўлди.

    Бошқа янгиликлар