Устоз санъаткор Хайрулла Саъдиев 1940 йил 6 декабрь Тошкентда таваллуд топган.
Узоқ йиллардан буён кино ва театр актёри сифатида фаолият юритиб келаётган Хайрулла Саъдиев саҳнада ва экранда бир қатор эсда қоларли роллар ижро қилди. Жумладан, "Таъзиядаги тўй", "Учар отлар", "Ойқиз эртаги", «Аросат», «Шайтанат», «Чашма», "Йўқолган одам", "Тўйлар муборак", «Ўтов», "Иблис девори" каби фильмлардаги роллари билан халқ эътиборига тушди.
У 1980 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 1990 йил Ўзбекистон халқ артисти унвонлари билан тақдирланган. 2005 йил эса "Меҳнат шуҳрати" орденининг соҳиби бўлди.






