Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг маълум қилишича, пойтахтдаги автобус йўналишлари тармоғини мақбуллаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 2020 йилнинг 15 декабрь санасидан № 26, 79, 83, 96, 112, 114, 148, 152, 184, 185 автобус йўналишлари мақбуллштирилади.
Маълум қилинишича, бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 157-сонли қарорига асосан Тошкентда автобус йўналишларининг ўзаро ҳаракат йўналишини такрорлашини камайтириш мақсадида амалга оширилган.






