АсосийDunyo

Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасининг нархи эълон қилинди

'Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасининг нархи эълон қилинди'ning rasmi

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши вакцина «Спутник V»нинг нархини эълон қилди. Бу ҳақда «РБК» хабарига таяниб Замон ёзди.

Қайд этилишича, вазирлик вакцинанинг максимал сотиш нархини белгилаган. «Унинг 2 та компоненти 1942 рубл туради. Бешта икки компонентли тўпламларнинг нархи 9710 рубл этиб белгиланди», — дейди Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Кузнецов.

Россиянинг Тўғридан-тўғри инвестициялар фонди раҳбари Кирилл Дмитриевнинг таъкидлашича, вакцинанинг нархи худди шундай таъсир кучига эга дорилар нархидан 2 баробарга арзон. Шунингдек, ушбу вакцина клиник синовларнинг учинчи босқичида самарадорлиги 90 фоиздан юқори бўлган энг самарали вакцина ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар