Наманган шаҳар ҳокимлигига Аббосбек Саттаров матбуот котиби этиб тайинланди. Ушбу хабарни Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Азизбек Абдувалиев тасдиқлади.
Аббосбек Саттаров 1996 йили Норин туманида туғилган. Маълумоти олий, 2019 йили Наманган давлат университети ижтимоий-иқтисодий факултетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2019 йилда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашида матбуот хизмати мутахассиси сифатида бошлаган.
Ҳозирга қадар Наманган шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида тарих фани ўқитувчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Аббосбек Саттаров Наманган шаҳар ҳокими Олимжон Исаевнинг 2020 йил 4 декабрдаги фармойиши билан шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимини эгаллади.






