Бу жами буджет харажатларининг қарийб 5 фоизи ҳисобланади.
Мазкур маблағ нафақалар, кам таъминланган оилалар ва ногиронлиги бўлганларга ёрдам пули, уларнинг уй-жой коммунал тўловларини қоплаб бериш каби харажатларга йўналтирилади.
Келаси йилда ижтимоий нафақа олувчилар сонини 1,2 млн нафарга (бу жорий йилга нисбатан 2 баравар кўп) етказиш режалаштирилган.
Бу ҳақида ижтимоий ҳимоя мавзусига бағишланган халқаро давра суҳбати маълумотларига таяниб Xpress.uz ёзди.
2020 йилда давлат буджети маблағларининг ярмидан кўпи – 52,4 фоизи ижтимоий харажатларга ажратилган. Нафақалар, кам таъминларган оилалар учун моддий ёрдам ва компенсация харажатлари жами 8,5 трлн сўмни ташкил қилган.






