Наманганда содир бўлган бир қатор ЙТҲлар пиёдалар жабрланишига сабаб бўлди.
Жумладан, 24 ноябрь куни соат 18:20 ларда Норин тумани Чўжа-Ҳаққулобод йўлининг 11-км.да "ВАЗ-21011" русумли автомашинани ишонч қоғози орқали бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Дамас" русумли автомашинасига бориб урилган.
Натижада, икки автомашина ҳайдовчилари ҳам тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат бўйича Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 4 декабрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
24 ноябрь куни соат 14:20 ларда эса Наманган-Тошбулоқ-Шаҳанд йўлининг 18-км.да "Нексия" русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Дамас" русумли автомашинага бориб урилган.
Натижада, "Дамас" русумли автомашина ҳайдовчисининг иккала оёқ тизза қопқоғи ва юқори жағ олдинги 1-2-тишлари, пастдан 3-4-тишлар синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 4 декабрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
4 декабрь куни соат 17:45 ларда Поп тумани Қўштепа-Мингбулоқ йўлининг 77-км.да "Нексия" русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида ҳаракатланиб кетаётган 11 ёшли велосипедчини уриб юборган.
Натижада, жабрланувчи бош мия ёпиқ шикасти, ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
21 ноябрь куни соат 20:30ларда Чортоқ тумани Жийдакапа-Уйчи-Чортоқ-Янгиқўрғон-Заркент йўлининг 17-км.да "Нексия" русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида турган пиёдани уриб юборган.
Натижада пиёда бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 4 декабрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






