АсосийSport

Ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди

'Ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди'ning rasmi

Қибрай туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2008 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида мини футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди.

Мусобақаларда иштирок этган вилоятлар терма жамоалари 10 кун давомида чемпионлик учун кураш олиб борди.  

 Айниқса, муросасиз ўтган финал учрашувида сирдарёлик ўсмирлар фарғоналик тенгқурларини мағлуб этиб, Ўзбекистон чемпиони бўлишди.     

Мусобақанинг ярим финалида мағлубиятга учраган Хоразм ва Жиззах вилоятлари терма жамоалари 3-ўрин соҳиби бўлди. Чемпионатда фаол иштирок этган спортчиларга турли номинациялар бўйича қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилди. Чемпионатда Тошкент вилояти терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар