АҚШлик миллиардер, “Microsoft” компанияси асосчиси Билль Гейтснинг сўзларига кўра, пандемиядан кейин дунё кескин ўзгаради.
Унинг фикрича:
Рақамлаштиришнинг айрим тенденциялари, айниқса, онлайн таълим, телетиббиёт ва масофадан туриб ишлаш ҳаётнинг ажралмас қисмига айланади.
Коронавирусдан кейинги дунёда хизмат сафарлари 50 фоиздан кўпроққа, офислардаги иш вақти эса камида 30 фоизга камаяди.
Онлайн учрашувлар ҳамда онлайн тадбирлар одатий ҳолга айланади.
Ҳаётнинг кўп қирралари виртуал оламга ўтиши боис иш туфайли катта шаҳарларда яшашга ҳожат қолмайди.
Албатта, вакцина яқин келажакда коронавирус пандемиясига нуқта қўяди, аммо ундан кейинги ҳаёт ўзгаришига шубҳамиз йўқ.






