Туркиянинг Анталья шаҳрида эркаклар ўртасида ITF туркумига кирувчи мусобақа ниҳоясига етди. Бу ҳақда Оламспорт хабар берди.
Қувонарлиси, турнирнинг жуфтлик баҳсларида ўзбекистонлик теннисчилар - Санжар Файзиев ва Сергей Фомин чемпионликни қўлга киритишди.
Бироз аввал ниҳоясига етган финалида теннисчиларимиз мезбон - Умут Аккоюн/Начи Туркер тандемига қарши ўйин ўтказишди. Уч сет якунига кўра улар 7:6, 3:6, 10:7 ҳисобларида ғалаба қозонишди ва мусобақанинг жуфтликлар ўртасидаги баҳсларида бош совринга эга бўлишди.






