АсосийJamiyat

ЖССТ раҳбари: ”Дунё коронавирус тугашига умид қилиши мумкин”

'ЖССТ раҳбари: ”Дунё коронавирус тугашига умид қилиши мумкин”'ning rasmi

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейсус: "Коронавирусга қарши вакциналарнинг натижаси яхши бўлаётгани дунё коронавирус пандемиясининг тугаши ҳақида орзу қилишни бошлаши мумкинлигини англатади", деди. Шунингдек, Гебрейсус жаҳоннинг кучли мамлакатлари қашшоқ мамлакатларни вакцина бўйича оғир аҳволга солиб қўймаслиги кераклигини ҳам таъкидлади.

Тедрос Адҳаном Гебрейсус жума куни бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеясининг пандемия бўйича биринчи юқори даражадаги сессиясида қилган мурожаатида вирусни тўхтатиш мумкинлигини, аммо, олдиндаги йўл хавфлилигича қолаётганини айтган.

“Пандемия одамзотга энг яхши ва энг ёмон ҳолатларни кўрсатиб берди.  Бу даврда одамлар меҳр-шафқат, бирдамлик хусусиятларини намойиш қилишди, илм-фан ва инновацияда ҳайратланарли ютуқларга эришилди. Аммо, фақатгина ўз манфаатини кўзлаш каби иллатлар ҳам юзага чиқди” дейди Гебрейсус.

У вакциналар ҳақида гапирар экан жаҳон “туннель охиридаги ёруғликка тобора яқинлашаётганини”, аммо, вакциналар бутун дунё аҳолисининг мулки сифатида барчага тенг тақсимланиши кераклигини, агар уларга муайян бир давлатнинг мулки сифатида қаралса, мамлакатлар ўртасидаги нотенглик янада кучайиши мумкинлигини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар