АсосийSport

UFC ташкилотларида оммавий қисқартириш: Йил сўнггига қадар 60 жангчи билан шартнома бекор қилинади

'UFC ташкилотларида оммавий қисқартириш: Йил сўнггига қадар 60 жангчи билан шартнома бекор қилинади'ning rasmi

UFC президенти Дэна Уайт йил сўнггигача промоушеннинг 60 нафар жангчиси билан шартномани бекор қилади.

Бу ҳақида ташкилот президенти Дэна Уайтнинг ўзи хабар берди

"Фақат Йоэль Ромеро кетмайди. Биз йил охиригача яна 60 нафар жангчи билан хайрлашамиз. Промоушенда катта ўзгаришлар бўлади. Яқин 3-4 ҳафтада янги номлар билан танишишингиз мумкин. Баъзида шундай кескин қарорлар қабул қилишга тўғри келиб қолар экан", — деди Уайт.

Бир неча кун аввал UFC`нинг фахрий жангчиларидан бири, 43 ёшли лига юлдузи Йоэль Ромеро промоушендан четлатилган эди. 

    Бошқа янгиликлар