АсосийJamiyat

Булунғурлик ота фарзандларига алимент учун 136 млн сўм тўлаб берди

'Булунғурлик ота фарзандларига алимент учун 136 млн сўм тўлаб берди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор ота Т.Синдаровдан ундирувчи хотини  Ф.Норматова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.

Бўлим ходимлари томонидан қарздор Т.Синдаров билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик юзасидан тушунтириш берилди.

Шундан сўнг, қарздор Т.Синдаров алиментдан бўлган барча қарзини тўлаш билан бирга фарзандлари вояга етгунига қадар ҳисобланган алимент пулларини тўлаш истагини билдиради. Қарздор Т.Синдаров томонидан тўланган жами 136 млн. 584 минг сўм алимент пуллари ундирувчи Ф.Норматовага топширилиши таъминланди.

    Бошқа янгиликлар