6 декабрь куни соат 19:45 ларда фуқаро З.А. га тегишли “ Matiz ” русумли автомобили Марғилон шаҳар Б.Марғилоний кўчаси йўл четида турган вақтида автомабилнинг мотор қисмида юзага келган техник носозлик сабабли ёнғин келиб чиққан.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматига кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ёнғин тегишли куч воситалар ёрдамида ўз вақтида бартараф этилган.
Мазкур ҳолат Марғилон шаҳар ИИБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан текширилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар, автомобилингизни техник соз ҳолда бўлишига эътибор қаратинг.
Зеро, арзимаган эътиборсизлик ҳам юқоридаги каби аянчли манзарани келтириб чиқариши мумкин.






