Айни дақиқаларда АОКАда “Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларида жорий йил давомида амалга оширилган ишлар ва уларнинг самарадорлик натижалари бўйича ўрганиш натижалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилмоқда.
Ўз мухбиримизнинг хабар беришича, ️ 2020 йилнинг 11 ойи давомида Монополияга қарши курашиш қўмитасига давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига фаолиятини амалга оширилишига чекловлар, тўсқинликлар ва бошқа шу каби ҳаракатлари ҳамда интеллектуал мулк соҳасидаги ноҳалол рақобат ҳолатлари бўйича жами 242та мурожаат келган.
Мазкур мурожаатларнинг:
- 78 та мурожаат бўйича иш қўзғатилган, шундан 48 та рақобат қонунчилиги бузилган деб топилган ва тегишли кўрсатма берилган;
- 8 та мурожаат бўйича иш қўзғатиш рад этилган;
- 13 та мурожаат бўйича иш қўзғатиш кечиктирилган;
- 35 та мурожаат кўриб чиқилмоқда;
- 109 та мурожаат бўйича сўров хатлари юборилган ҳамда тегишли тушунтиришлар берилган.






