АсосийJamiyat

Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) рейтингида 125 поғонага кўтарилиб, дунёда 44 ўринни, Марказий Осиё бўйича 1 ўринни эгаллади

'Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) рейтингида 125 поғонага кўтарилиб, дунёда 44 ўринни, Марказий Осиё бўйича 1 ўринни эгаллади'ning rasmi

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ODIN очиқ маълумотлар рейтингида 63 баллни тўплади.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелда “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ва мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, бу ўз навбатида мамлакатимизда очиқ маълумотларни ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилди.

Open Data Inventory (ODIN) - расмий статистика камчиликларини аниқлаш, очиқ маълумотлар сиёсатини илгари суриш, миллий статистика органлари (MSO) билан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни яхшилаш ва рағбатлантиришга қаратилган қамров ва очиқликни баҳолайди.

Open Data Watch ташкилоти бутун дунё бўйича мамлакатлар расмий статистикасининг қамрови ва очиқлигини йиллик баҳолашни ўтказиш мақсадида Очиқ маълумотлар реестри (ОДИН)ни яратди.

  Open Data Inventory (ODIN) мамлакатларнинг статистик маълумотлари қанчалик тўлиқлигини ва уларнинг халқаро очиқлик стандартига мос келишини баҳолайди. ODIN да баҳоланадиган маълумотлар миллий статистика органлари расмий веб-сайтида эълон қилинган бўлиши лозим. Қамров баллари асосий кўрсаткичларнинг мавжудлигига боғлиқ.

 Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси мазкур рейтингда енг юқори ўсишни кўрсатган 2 мамлакатдан бирига айланди.

Маълумот учун, Open Data Inventory (ODIN) 2018 йилдаги рейтингида Ўзбекистон Республикаси жаҳонда 169-ўринни эгаллаган эди.

    Бошқа янгиликлар