Самарқанд шаҳри марказидаги «Афросиёб - палас» меҳмонхона мажмуасининг аукцион савдолари якунланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилди.
Унда 3 та иштирокчи қатнашган. Бошланғич нархи 27,4 млрд.сўм бўлган давлат активи 29 қадам билан 43,3 млрд.сўмга сотилган.
Маълумот учун, ушбу давлат активини сотиб олган ғолиб 2022 йил 1 апрелга қадар 100 та янги иш ўрни яратиб, халқаро стандарларга мос келадиган 4 юлдузли меҳмонхона мажмуасини тўлиқ фойдаланишга топшириши керак.






