АсосийJamiyat

UZB давлат рақам белгили транспорт воситасига чора кўрилдими?

'UZB давлат рақам белгили транспорт воситасига чора кўрилдими?'ning rasmi

Жорий йилнинг 6- декабрь куни ижтимоий тармоқда "UZB ҳарфли автомашина қоидани бузди. Унга ҳам чора кўрилармикан?" сарлавҳали видео лавҳа тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бу ҳолат юзасидан маълумот берди.

Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 6- декабрь куни соат 13:11ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Хуршид кўчасида “TAYOTA LAND CRUISER” русумли, 01 025 UZB давлат рақам белгили транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши бўлагида ҳаракатланганлиги атрофдаги фуқаролардан бирининг бошқарувидаги транспорт воситаси видеорегистраторига қайд этилган. Фуқаро қоидабузарлик видеосини "eJaerima" сайтига юборган. Сайтга келиб тушган видео лавҳа Тошкент шаҳар маъмурий амалиёт масъул ходими томонидан ўрганилган. 

Қоидабузар ҳайдовчига нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-5 моддаси 2-қисмига кўра БҲМ нинг 10 баравари миқдорида жарима белгиланган.

    Бошқа янгиликлар