АсосийDunyo

Собянин Москвада CОВИД-19га қарши эмланадиган аҳоли сонини маълум қилди

'Собянин Москвада CОВИД-19га қарши эмланадиган аҳоли сонини маълум қилди'ning rasmi

Пойтахтда 6-7 миллион одам коронавирусга қарши эмланишга муҳтож, деди Москва шаҳри ҳокими Сергей Собянин. Шу билан бирга, у эмлаш жараёни аста-секинлик билан амалга оширилишини айтиб ўтди. Чунки вакцинация ишини тезликда бажариш имконсиз, — дея қайд этди шаҳар ҳокими.

Москвада коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида 7 миллион кишини вакцинация қилиши керак, деди Москва мери Сергей Собянин "Россия 1" телеканалидаги «Неделя в городе» дастурида.

"Биз яқин келажакда Москвада истиқомат қилувчи 6-7 миллион кишини эмлашимиз керак, ва сиз вакцинациянинг машинасини дарҳол ишга тушира олмайсиз", деди Собянин (ТAСС иқтибосини келтириб). Унга кўра, эмлаш жараёнини босқичма-босқич бошлаш керак, "рақамли рўйхатга олиш механизмларини ишлаб чиқиш орқали эмланадиганлар жадвалини тузиш лозим". Шунингдек, мер Москва биринчи бўлиб CОВИД-19га қарши кенг кўламли эмлаш дастурига қўшилганини айтиб ўтди.

    Бошқа янгиликлар