Чуст оши ўзига хос мазаси билан кўпчиликни, айниқса, хорижликларни ўзига жалб этиб келган.
- Айни пайтда замонавий Чуст ош марказини барпо этиш юзасидан амалий ишлар бошланган. Ушбу марказ Чуст дўпписи ва Чуст пичоғи халқаро музейлари билан бир жойда қурилиши кўзда тутилмоқда,- дейди Туризимни ривожлантириш давлат қўмитаси Наманган вилоят бошқармаси раҳбари ўринбосари Анвар Икромов.
Наманган вилояти ҳокимлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан халқаро анъанавий “Taste of Uzbekistan” гастрономик фестивалини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра 2021 йилда Наманганда катта палов байрами ўтказилади.
Маълумот ўрнида, тадбирда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларидан 50 мингдан ортиқ сайёҳлар иштирок этиши кутилмоқда.
Умида ҚЎШОҚОВА
Намангандан маҳсус "Даракчи"учун