АсосийJamiyat

Ўзбекистонда COVID-19нинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўрилмоқда - Соғлиқни сақлаш вазири

'Ўзбекистонда COVID-19нинг иккинчи тўлқинига  тайёргарлик кўрилмоқда  -  Соғлиқни сақлаш вазири'ning rasmi

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув чоғида айтган.

" -Ўз навбатида, вазир ҳозирда вазиятнинг барқарорлиги ҳотиржамликка берилиш учун асос бўла олмаслигини айтди. Кўпгина бошқа мамлакатлар тажрибасига кўра, COVID-19нинг иккинчи тўлқинидан қочиб бўлмайди деган тушунча мавжуд. Бунинг учун мамлакатда унга тайёргарлик кўриш бўйича  ишлар олиб борилмоқда", деган Соғлиқни сақлаш вазири Aбдуҳаким Хаджибаев.

 

 Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Маниш Прабхат  мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолаган. Шу сабабли касаллик тарқалиши ҳозирги вақтда сезиларли даражада камайганини эътироф этган. Вақтида кўрилган чоралар COVID-19 оқибатларини минималлаштиришга сабаб бўлаётгани қайд этган. 

М. Прабхат пандемия даврида Ўзбекистон аҳолиси юқори интизом ва масъулият кўрсатганини, бу яхши натижаларга эришишга ҳисса қўшганини ва ҳукуматга вазиятни шу кунга қадар назорат остида ушлаб туришига имкон бераётганлигини  таъкидлаган.

 

    Бошқа янгиликлар