Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) Белорусия Президенти Aлександр Лукашенко ва унинг ўғли Викторга ХОҚ ҳомийлигидаги тадбирлар, шу жумладан, Олимпия ўйинларида иштирок этишни тақиқлади. Бу ҳақда rbc.ru хабар бермоқда.
Ушбу санкциялар Президентнинг "Олимпиадада совриндор бўлган Беларусиялик спортчиларни камситгани" муносабати билан амалга оширилди. Ташкилот президенти Томас Бахнинг сўзларига кўра, "Олимпиада иштирокчисини тахқирлаш бутун бошли Қўмита обрўсига путур етказади".






