АсосийJamiyat

"Нажот" иловаси зўравонлик қурбонларига нажот бўла оладими?

'"Нажот" иловаси зўравонлик қурбонларига нажот бўла оладими?'ning rasmi

Ўзбекистонда зўравонлик қурбонлари бўлган аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ўз вақтида ёрдам бериш учун “Нажот” мобил иловаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳар йили 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган ҳар бешинчи аёл ва қиз зўравонлик қурбони бўлади.  Маълумотлар пандемия бошланганидан кейин аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик таҳдиди кучайганлигини кўрсатмоқда. Карантин чекловлари туфайли кўплаб зўравонлик қурбонлари ўз вақтида етарли даражада ёрдам олмаган бўлиши мумкин. Ўзбекистонда 2020 йил январь-сентябрь ойларида зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига 14 849 та мурожаат келиб тушди.

COVID-19 инқирозининг аёллар ва қизларга таъсирини юмшатиш ва узоқ муддатли тикланиш уларга фойда келтиришини таъминлаш учун БМТ-Аёллар ташкилоти тезкор ва мақсадли чораларни ишлаб чиқди. Асосий чора-тадбирлардан бири гендер зўравонлигини, шу жумладан, оиладаги зўравонлик ҳолатларини юмшатиш ва камайтиришдир.

БМТнинг “Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” кампанияси муносабати билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури томонидан Швеция ҳукумати кўмаги билан амалга оширилаётган “Давлат бошқарувида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” қўшма лойиҳа доирасида асосий мақсади зўравонлик қурбонларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ўз вақтида ёрдам беришдан иборат бўлган “Нажот” мобил иловаси ишлаб чиқилди.

Илованинг бош саҳифасида фавқулодда вазият учун мўлжалланган “Ёрдам тугмаси” мавжуд. Агар фойдаланувчи оиладаги зўравонлик қурбонига айланган бўлса, ушбу тугмани босиб, 3 сониядан кўпроқ ушлаб туриш керак. “Нажот” иловаси қурбоннинг оиласига ёрдам сўраб хабар жўнатади ва унинг манзилига ҳавола юборади.

“Ёрдам” тугмачасини ишлатиш учун “Ёрдам учун контактлар” бўлимига фойдаланувчи яқинларининг контактларини ва ёрдам ҳақидаги хабарни қўшиши керак. Иловада ёрдам учун хабарга жавоб бера оладиган 5 тагача яқин кишиларнинг контактларини қўшиш мумкин. Ушбу одамларни илова тўғрисида олдиндан огоҳлантириш тавсия этилади.

Шунингдек, фойдаланувчи, агар керак бўлса, “Энг яқин ёрдам марказига хабар бериш” параметрини танлаши мумкин. Шунда фойдаланувчи учун хавф тўғрисида хабар энг яқин реабилитация марказига юборилади.

    Бошқа янгиликлар