Ишга жойлаштиришда ёрдам беришини ваъда қилиб катта миқдорда пул олиб кетган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Маълум қилинишича, ички ишлар органларига 26 ёшли Шухратжон М. мурожаат қилиб, жорий йил 17 август куни уни МЧЖлардан бирининг қўриқлаш хизматига ишга жойлаштиришини ваъда қилган 40 ёшли Шерзод Ш.га нисбатан чора кўришни сўраган. Шерзод ўз “хизмати” учун Шухратдан 2.000 АҚШ доллари олган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.






