АсосийJamiyat

ИИВ ЙҲХББ йўл ҳаракати қатнашчиларига огоҳлантирув билан чиқди

'ИИВ ЙҲХББ йўл ҳаракати қатнашчиларига огоҳлантирув билан чиқди'ning rasmi

Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг ўзгариши, айрим ҳудудларда қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушиши сабабли автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси фуқароларни огоҳлантирмоқда.

"Ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида айниқса довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, техник носоз  транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмасликни, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўраймиз", дейилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида. 

    Бошқа янгиликлар