АсосийJamiyat

Ўзбекистонда илк бор судьяликка номзодларнинг имтиҳон топшириши онлайн кўрсатилади

'Ўзбекистонда илк бор судьяликка номзодларнинг имтиҳон топшириши онлайн кўрсатилади'ning rasmi

2020 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар бермоқда. 

Мазкур ҳужжатга кўра,  

▪️2021 йил 1 февралдан илк бор судьялик лавозимига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнлари интернет тармоғи орқали онлайн тарзда ёритиб борилади;

▪️судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур ишлаб чиқилади;

▪️судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилади;

▪️Судьялар Олий кенгаши тузилмасида Судьялар дахлсизлигини ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилади.

Фармон билан Суд ҳокимияти мустақиллигини янада кучайтириш, судьялар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

    Бошқа янгиликлар