АсосийJamiyat

Қарздорнинг банк кредити қарзи учун Сергелидаги уйи сотилди

'Қарздорнинг банк кредити қарзи учун Сергелидаги уйи сотилди'ning rasmi

Мажбурий ижро Бюросининг Сергели туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг  қарздор “Alter fuel from stem” жамиятидан ундирувчи АТБ “Микрокредит банк” фойдасига 460.516.545 сўм қарз ундириш ва ундирувни гаров мулки бўлган Р.Мамуровга тегишли бўлган  315.000.000 сўмга баҳоланган Сергели тумани, Сергели 1-мавзеси,да жойлашган хонадонга қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжатига кўра МИБ навбатдаги ишни амалга оширди. Бу ҳақда Бюро   матбуот хизмати Даракчига хабар бермоқда.

 Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 30.07.2020 йилда келиб тушган ва ижро иши юритиши тўғрисида қарор қабул қилинган.  Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида 09.09.2020 йилда гаров мулки бўлган Р.Мамуровга тегишли 315.000.000 сўмга баҳоланган Сергели тумани, Сергели 1-мавзесида жойлашган  хонадон холислар иштирокида хатланган ҳамда ушбу ҳақда тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилшган. Шунингдек, давлат ижрочисининг 18.09.2020 йилдаги мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарорига асосан юқоридаги хонадон аукцион савдоларига чиқарилган.  Қарздор томонидан гаров мулки бўлган хонадон электрон-онлайн аукционда сотилишини олдини олиш мақсадида, 27.11.2020 йилда қарздор томонидан юқоридаги сумма ундирувчининг тегишли ҳисоб рақамига тўлиқ тўланиши таъминланган ва ижро иши Қонуннинг 41 моддасига асосан тамомланган.

    Бошқа янгиликлар