АсосийJamiyat

"Ўзбеккўмир" пулини олиб кўмирни бермаяпти"

'"Ўзбеккўмир" пулини олиб кўмирни бермаяпти"'ning rasmi

Ушбу мавзудаги  муаммога депутат Расул Кушербаев эътибор қаратди ва қуйидаги мурожаатни эълон қилди. 

"Биржа орқали шу йилнинг 27 октябрида «Ўзбеккўмир»дан кўмир сотиб олиб, шартномага асосан 96 млн 600 минг сўм пулни ўз вақтида ўтказиб берганмиз. Устама пули ва темир йўл хизмати билан жами 127 млн. 230 минг сўм ҳаражат қилдик. «Ўзбеккўмир» беш кунда бериши керак бўлган кўмирни шу кунга қадар бермаяпти. Кўп жойларга мурожаат қилдик, бироқ натижа йўқ. Вақт ўтаяпти, зарар кўраяпмиз.  

 Ш.Купайсиддинов,  

Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани «Agro Chemical Industry Export Import» МЧЖ раҳбари  

 P/S: Биздаги маълумотларга кўра, биржа орқали кўмир сотиб олган бошқа тадбиркорлар ҳам шундай муаммоларга дуч келишмоқда. Бу «Ўзбеккўмир» АЖ бошқаруви ва ишлаб чиқаришда замон талабига мос бўлмаган нопрофессионал муҳит ва ишда «кичкина қаллоблик» принципи  ҳукмрон, деган фикр уйғотмоқда.

 Мазкур масалага Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Товар хом-ашё биржаси ва прокуратура идораларининг эътибор қаратишларини сўраймиз", деб ёзиб қолдирган депутат. 

 

    Бошқа янгиликлар