"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маълум қилишича, бугун 2020 йил 9 декабрда пойтахтдан соат 08:05 да жўнаб кетган №60/59-сонли "Тошкент - Андижон" йўналишидаги йўловчи поезди техник сабабларга кўра йўл давомида кечикиб ҳаракатланмоқда.
Хабарда айтилишича, айни пайтда кечикиш вақти икки соатни ташкил этмоқда.






