АсосийJamiyat

Республика болалар суяк сили санаторийсига бош врач тайинлади

'Республика болалар суяк сили санаторийсига бош врач тайинлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига кўра, Республика болалар суяк сили санаторийси бош врачи лавозимига Асилбек Аҳмаджонов тайинланди.

Унга республикада болалар суяк сили профилактикаси, диагностикаси ва инновацион реабилитация усулларини кенг татбиқ этиш, ушбу йўналишда илмий тадқиқотлар устида ишлаш, илмий ходимлар ва шифокорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда санаторийда беморлар учун янада кенг шароитлар яратиш каби қатор вазифалар юклатилди.

45 ёшли тиббиёт фанлари номзоди А. Аҳмаджонов шу вақтгача Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар