АсосийJamiyat

Маданият вазирлиги Тошкент курантларидаги бант ва ленталарни олиб ташлашни талаб қилди

'Маданият вазирлиги Тошкент курантларидаги бант ва ленталарни олиб ташлашни талаб қилди'ning rasmi

human.uz хабарига кўра, Маданий мерос объектлари реестрига киритилган Тошкент курантларига тақилган бант ва ленталар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти билан келишилмаган. Маданият вазирлиги матбуот хизмати ушбу маълумотни тасдиқлаган.

Ноябрь ойи охирида Тошкент курантлари биносининг олд қисмида қизил рангли ленталар ва бант пайдо бўлган эди.

Тошкент шаҳридаги Маданий мерос бошқармаси томонидан 27 ноябрь куни бант ва ленталар пайдо бўлганидан сўнг, Миробод тумани ҳокимлиги ва Бинолардан фойдаланиш департаментига Тошкент курантларидаги ноқонуний ўрнатилган элементларни олиб ташлаш тўғрисида огоҳлантириш хатлари юборилгани маълум қилинди.

Аммо бинонинг олд қисмидаги бант ва лента ҳозирча олиб ташланмаган.

    Бошқа янгиликлар