АсосийJamiyat

"Миллий гвардиянинг ёлланган ишчиларининг зиммасига ҳарбий хизматчиларга берилган каби ваколат ва вазифалар юклатилмаган" - кам маош олаётган гвардиячиларга изоҳ берилди

'"Миллий гвардиянинг ёлланган ишчиларининг зиммасига ҳарбий хизматчиларга берилган каби ваколат ва вазифалар юклатилмаган" - кам маош олаётган гвардиячиларга изоҳ берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Миллий гвардия Қўриқлаш хизматидаги ҳарбийлаштирилган соқчилик хизматчиларининг ойлик маоши паст эканлиги юзасидан турли хил маълумотлар тарқатилган эди. 

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг маълум қилишича, Қўриқлаш хизмати ходимларининг ойлик маоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган тарифлар асосида ишлаб чиқилади.Республика ҳудудида қўриқлаш тизимларида ишлаётган барча ишчи ва хизматчилар, хусусан ҳарбийлаштирилган соқчилик хизматчиларининг ойлик иш ҳақлари амалдаги қонунчилик талабларига асосан меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси асосида амалга оширилади. Уларнинг ойлик иш ҳақлари миқдорини белгилаш Миллий гвардиянинг ваколати доирасида эмас.

" Бундан ташқари, ҳарбийлаштирилган соқчилик хизматчилари – булар эркин ёлланган ишчилар (вольнонаёмный) хисобланиб, улар бир ойда ўрта ҳисобда 180 соат (бир ойда 8-10 кун) хизматда бўлади. Уларнинг зиммасига шаходатланган ходимларга ёки ҳарбий хизматчиларга берилган каби ваколат ва вазифалар юклатилмаган.

Қолаверса, ушбу хизматга қабул қилинаётган барча номзодларга уларга тўланиладиган ойлик маошлари таништирилиб ҳамда шу ойлик маошига уларнинг розилиги ва хохиш-истаги асосида ишга олинади.

Бугунги кунда ҳарбийлаштирилган соқчилик хизматчилари Миллий гвардиянинг кадрлар захираси саналиб, намунали ишлаб келаётган хизматчилар келгусида Миллий гвардиянинг шаходатланган ходимлар таркибига ёки ҳарбий бўлинмалар сафига қабул қилиш тизими жорий қилинган.

Ҳозирги кунда Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Унда ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларининг ишчи-хизматчиларининг ойлик иш ҳақларини ошириш масаласи ҳам назарда тутилган", дейилади расмий баёнотда.

 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар