2020-2021-ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхати Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат Тест Маркази хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитилаётган умумтаълим фанлари бўйича сайтда келтирилган адабиётлар рўйхати Давлат тест марказининг Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига қилган мурожаатига жавобан мазкур вазирликлардан келган хатлар асосида шакллантирилган.
Дарсликлар рўйхатини https://dtm.uz/info/textbooks манзили орқали тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда олишингиз мумкин.






