АсосийJamiyat

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида байрам кунлари даврида қўшимча дам олиш кунлари белгиланмоқда

'“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида байрам кунлари даврида қўшимча дам олиш кунлари белгиланмоқда'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 9 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан видеселектор йиғилиши ўтказилди.

Таъкидланишича, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” номли ички туризм дастури келгуси йили изчил давом эттирилади. Бунинг учун Рўза ва Қурбон ҳайитлари, Наврўз, Мустақиллик куни ва Янги йил байрамлари даврида қўшимча дам олиш кунлари белгиланмоқда. Шунингдек, номавсумий саёҳатлар учун Ички туризм ойлиги, ҳафталиги ва кунлари ташкил этилади.

Президентимиз пандемия сабабли туризм соҳаси учун 2020 йил охиригача берилган имтиёз ва преференцияларни 2021 йил охирига қадар узайтириш, аҳоли учун транспорт ва меҳмонхона хизматлари бўйича чегирмалар бериб, ички туризмни оммавий ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади.

Видеоселектор йиғилишида туристик масканлар ва инфратузилма объектларини кўпайтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида бу борада ўнлаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Амирсой” курортининг иккинчи босқичи, “Белдерсой-Чимён-Нанай” халқаро курорти, “Хўжакент” дор йўли, 29 та меҳмонхона ва дам олиш масканлари қурилмоқда.

Ушбу тажриба асосида келгуси йилда туристик салоҳияти юқори бўлган 14 та туман, Хонобод ва Ангрен шаҳарларида туризмни жадал ривожлантириш дастурини амалга ошириш чоралари белгиланди.

    Бошқа янгиликлар