Бу ҳақда Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Чилонзор туманининг 2020 йил учун мўлжалланган дастурига тумандаги бир қатор серқатнов йўллар, ички ва ташқи кўчаларни таъмирлаш масаласи ҳам киритилган бўлиб, бугунги кунга келиб мазкур дастур асосида жойларда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
Бугун туман ҳокими Сарвар Маҳаметов, туман ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари А.Усмонов ва бошқа тегишли масъуллар намунавий кўчага айлантирилиши режалаштирилган “Қатортол” кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Ўрганишлар жараёнида масъулларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди, дейилади хабарда.






