АсосийJamiyat

Андижонда мактаб ўқувчи қизларини чув тушириб кетаётган 26 ёшли Зулфияхон ушланди

'Андижонда мактаб ўқувчи қизларини чув тушириб кетаётган 26 ёшли Зулфияхон ушланди'ning rasmi

2020 йилнинг 26 ноябрь куни соат 12:30 ларда фуқаро 26 ёшли Зулфияхон И., ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида мактаб ўқувчилари ҳисобланган вояга етмаган 8 ёшли Райёна Ш., ва 7 ёшли Зарина А., ларнинг ёлғиз келаётганлигидан фойдаланиб, уларга байрам табриги олиб боришни айтиб, Райёна Ш., Зарина А.,нинг қулоғидан 2 жуфт зиракларини ечиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди. 

Шунингдек, 2020 йилнинг 27 ноябрь куни соат 13:00 ларда фуқаро Зулфияхон И., ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Андижон шаҳар А.Темуршоҳ кўчасида мактаб ўқувчиси вояга етмаган 9 ёшли Муниса Н., ни ёлғиз келаётганидан фойдаланиб, унга байрам тадбирида иштирок этишини айтиб, қулоғидан бир жуфт зиракларини ечиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Терговга қадар текширув давомида, гумон қилинувчи Зулфияхон И.,дан жабрланувчилар Райёна Ш., ва Зарина А.,ларга тегишли бўлган сирғалар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Зулфияхон И.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар