АсосийJamiyat

Андижондаги кўп қаватли уйда газдан портлаш содир бўлди

'Андижондаги кўп қаватли уйда газдан портлаш содир бўлди'ning rasmi

Ушбу ҳодиса юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати маълумотларни тақдим этди. 

Аниқланишича, 2020 йил 09 декабрь куни соат 01-00 ларда Андижон шаҳар, Қўшариқ дахасида жойлашган қўп қаватли уйнинг хонадонида таббий газ тўпланиб қолиши ва ушбу хонадонда яшовчи аёл Д.М. электр чироқни ёқиб юбориши натижасида чақнаш келиб чиққан бўлиб, яшаш уйининг тахминан 30 кв. метр қисми ёниб зарарланган.

Чақнаш оқибатида турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган хонадондаги 3 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан тергов қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар