Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова “Соғлом турмуш тарзи: жисмоний фаолликни ошириш ва «Автомобилсиз кун» жорий қилинишининг муҳим жиҳатлари” мавзуидаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзбек миллий таомларини калориясини ҳисоблаб, мазкур калорияни сарф этиш учун қандай ҳаракатлар қилиш зарурлиги бўйича қўлланма шакллантириш бўйича Бош вазир ўринбсаридан топшриқ олган.
Айни пайтда ССВ томонидан 10 та қуюқ ва 10 та суюқ ўзбек миллий таомларининг калорияси ҳисобланиб, Жисмоний тарбия вазирлигига тақдим этилган.
Маълум қилинишида, улар энди бу калорияларни истъемол қилганда қандай сарф қилиш тўғрисида ўз хулосаларини тайёрлашади.






