2021 йил январь ойидан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транпортларидан фойдаланганда нақд пул орқали тўлов қилиш тизимини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Нақд пул ўрнини ягона транспорт картаси эгаллайди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.
Шунингдек, ойлик йўл чипталари ҳам бекор қилинади. Алоҳида имтиёзга эга шахслар, талабалар ва ўқувчилар учун худди шу кўринишдаги карталар жорий этилади.






