АсосийJamiyat

Иштихонда юз берган ЙТҲ ҳайдовчи умрига зомин бўлди

'Иштихонда юз берган ЙТҲ ҳайдовчи умрига зомин бўлди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Иштиҳон туманидан ўтувчи 4Н-555 автомобил йўлининг 7-километрида 6-декабр куни Нехиа ва Матиз автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.  Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Иштиҳон туманида Матиз ва Нехиа автомобиллари қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, бир-бирига тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ натижасида Матиз ҳайдовчиси ҳодиса жойида вафот этган. Нехиа салонида бўлган йўловчи оғир тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Маълум бўлишича, автоҳалокат содир бўлишига  иккала транспорт воситаси катта тезликда бир-бирининг йўлига чиқиб кетгани сабаб бўлган.

    Бошқа янгиликлар