АсосийJamiyat

Эшакни "Спарк"да судраган ҳайдовчига чора кўрилди

'Эшакни "Спарк"да судраган ҳайдовчига чора кўрилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 октябрь куни ижтимоий тармоқда "Нима бу аҳвол? Ҳайвонни шунчалик қийнаш шартми?" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалган эди. Видеода ҳайдовчи эшакни "Спарк"да судраётгани акс этган. Ушбу ҳайдовчига қонуний чора кўрилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг Матбуот хизмати хабар бермоқда

Видео лавҳада "Спарк" русумли транспорт воситаси орқа томонига арқон билан эшак бойлаб қўйилгани ва автомобиль ҳаракатланиб, ҳайвонни судраб кетаётганлиги ҳолати акс этган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда, жорий йилнинг 27 октябрь куни соат 11:00ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Сағбон кўчасида ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Ф.Ғ. ўз бошқарувидаги "Спарк" русумли, 01 Т 151 NA давлат рақам белгили автомобилнинг орқа томонига арқон билан эшакни боғлаб олганлиги, ҳайвонни судраб ҳаракатланганлиги маълум бўлган.

Олмазор тумани 7-сонли ИИБ масъуллари томонидан ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, кўриб чиқишлик учун туман Маъмурий судига юборилган.

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Олмазор тумани Маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддасида келтириб ўтилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун фуқаро Ф.Ғ.га нисбатан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар