АсосийJamiyat

Сурхондарёдаги поликлиника биносини таъмирлашда амалда бажарилмаган қурилиш ишлари ҳужжатлаштирилиб, бюджет пуллари талон-торож қилинди

'Сурхондарёдаги поликлиника биносини таъмирлашда амалда бажарилмаган қурилиш ишлари ҳужжатлаштирилиб, бюджет пуллари талон-торож қилинди'ning rasmi

Бандихон туманида поликлиника биносини таъмирлашда бюджет маблағини талон-торож қилган корхона фош этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ж.Д.” хусусий корхонаси раҳбари Р.Ч. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, тумандаги поликлиника биносини жорий таъмирлашда амалда бажарилмаган қурилиш ишларини бажарилганлиги ҳақида ҳужжатларни расмийлаштириб, 271,6 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Ч. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми ва 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар