АсосийJamiyat

Фарғонада ўз хонадонида қалбаки пул ишлаб чиқараётган шахснинг фаолиятига чек қўйилди

'Фарғонада ўз хонадонида қалбаки пул ишлаб чиқараётган  шахснинг фаолиятига чек қўйилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда  Даракчига Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда, фуқаро М.Д.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда у қалбаки пул тайёрлаш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, 100 купюрадаги АҚШ долларлари, 10 минг ва 50 минг сўмлик купюрадаги қалбаки пуллар, 137 дона турли купюралар чоп этилган А-4 форматдаги қирқилмаган қоғозлар, “Epson” русумли рангли принтер ҳамда “Lenovo” русумли ноутбук ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси  

1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар