АсосийDunyo

АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони Иккинчи жаҳон уруши қурбонларидан ошиб кетди

'АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони Иккинчи жаҳон уруши қурбонларидан ошиб кетди'ning rasmi

АҚШда SARS-CoV-2 туфайли вафот этганларнинг умумий миқдори Иккинчи Жаҳон уруши қурбонлари сонидан ортиб кетди. Жонс Хопкинс институти маълумотларига таянган Business Insider нашри шу ҳақда хабар тарқатган. Бу ҳақда таржумон.уз маълум қилди.

Уруш фахрийлари билан ишлаш департаменти маълумотларига кўра, Иккинчи Жаҳон урушида қуролли тўқнашувлар пайтида 291,5 минг америкалик ҳалок бўлган. 11 декабрь ҳолатига кўра, коронавирусдан вафот этган фуқаролар сони қарийб 300 минг кишини ташкил этмоқда.

Қайд қилинишича, Иккинчи жаҳон урушида бевосита жанг майдонларидан ташқарида, турли сабабларга кўра яна 113 минг киши вафот этган.

Жорий йилнинг апрель ойида АҚШда коронавирус қурбонлари сони 70 мингдан ортиб, Вьетнам урушида ҳалок бўлганларники билан тенглашгани хабар қилинган эди. Май ойидан сўнг, COVID-19 боис жон берганлар 1945 йилдан бери АҚШнинг барча ҳарбий йўқотишлари сонига тенглашди. АҚШ тарихидаги энг қонли уруш – фуқаролар урушида (1861-1865) эса, 620 минг киши нобуд бўлган. Бу АҚШда айни пайтдаги короонавирус қурбонларидан икки баравар кўпдир.

    Бошқа янгиликлар