Бугун, 11 декабрь куни, Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши раиси Александр Лукашенконинг таклифига биноан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклида ўтган саммитида иштирок этди. Бу ҳақда Ўз А хабар берди.
Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш саммит кун тартибидаги асосий масалалардан бири эди. Мазкур масала юзасидан қарор қабул қилинди ҳамда Ўзбекистонга кузатувчи давлат мақоми берилди.






