Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда транспорт соҳаси билан боғлиқ бўлган саволли ва муаммоли вазиятлар муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев "2021 йилда жамоат транспортида йўл ҳақи ошириладими?" деган саволга қуйидагича жавоб қайтарди:
—Нарх масаласи йил якунлари кўриб чиқилгандан сўнг ҳал этилади. Бу борада биз Молия вазирлиги билан келишган ҳолда таклиф киритишимиз мумкин. Таклиф киритишда 2021-йил учун режалаштирилган бюджет параметрлари эътиборга олинади. Шундан сўнг эса нарх ошиши ёки ошмаслиги маълум қилинади. Aйни дамда нарх ўзгаришига оид аниқ маълумот бера олмаймиз.






