АсосийСПОРТ

Футболчилар жанжаллашгани сабабли Қашқадарёдаги ўйин тўхтатилди

Бугун Бешкент шаҳрида "Хумо" ва "Чироқчи" жамоалари ўртасида учрашув бўлиши керак эди. Ушб...

'Футболчилар жанжаллашгани сабабли Қашқадарёдаги ўйин тўхтатилди'ning rasmi

Бугун Бешкент шаҳрида "Хумо" ва "Чироқчи" жамоалари ўртасида учрашув бўлиши керак эди. Ушбу учрашувнинг 49-дақиқасида ўйин бош ҳакам томонидан тўхтатилган

Бунга сабаб, ЧИРОҚЧИ жамоаси ўйинчилари ҳакам ва мезбон жамоа ўйинчилари билан вазият юзасидан тортишиб кетганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Ҳакамлар ўйинчиларни тинчлантира олмаган. Бу вақтда эса ўйин хавфсизлиги бўйича маъсул бўлган, ички ишлар ходимлари стадионни тарк этган бўлган.  

Ушбу воқеа эртага вилоят футбол ассоциациясида муҳокама қилинади ва тегишли қарор қабул қилиниши айтилмоқда Қашқадарё футбол ассоциацияси берган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал "Нефтчи" футбол клуби ўйини ҳам жанжал туфайли тўхтатилган эди.

    Бошқа янгиликлар